Бағдод туманида пробация назоратидаги фуқаролар билан учрашув ўтказилди
Бағдод тумани Ички ишлар бўлимида пробация назорати остида турувчи фуқаролар ва ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, майор А.Имомов иштирок этди.
Учрашувда туман ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, пробация ҳисобида турган шахсларнинг оилавий аҳволини ўрганиш, улар томонидан такрорий жиноят содир этилишини олдини олиш, оилавий шароитлари билан танишиш ҳамда ижтимоий ҳаётга мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.