Мурожаатлар, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик — кун тартибида
Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Умиджон Маҳмудов кунлик иш режаси доирасида бир қатор йўналишларда иш олиб борди.
Иш куни аввалида у туман ҳокимлигига келиб тушган хат ва мурожаатлар билан танишиб, ҳар бир ҳолат бўйича масъул ижрочиларни белгилади ҳамда ижрони назорат қилиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг Чекхитой маҳалласида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Маҳалладаги хизмат кўрсатиш шахобчалари ва янги лойиҳалар кўздан кечирилиб, тадбиркорлар билан суҳбатлар ўтказилди.
Шу куни Гулистон маҳалласидаги “Мурувват” кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар фаолияти ва янги иш ўринлари яратилиши билан танишди.
Туман раҳбари биринчи ўринбосарининг ўрганишлари аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган.