БАҒДОД ДЕЛЕГАЦИЯСИ — 85 ЦЕНТНЕР ХОСИЛ БЕРАЁТГАН ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА
Бағдод тумани делегацияси айни пайтда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги делегация аъзолари Аксу вилояти дала майдонларида 1 гектардан 85 центнер ҳосил бераётган пахта навларини кўздан кечирдилар. Шу билан бирга, чигит етиштирувчи селексионерлар билан истиқболли ҳамкорлик ва тажриба алмашиш бўйича амалий келишувларга эришилмоқда.
Қуйида туманимиздаги илғор фермерлардан бири — “А. Мадаминов” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Абдушукур Мадаминов юқори ҳосилдорликка эга пахта майдонларидан интервью бериб, Хитой тажрибасининг афзал жиҳатлари ҳамда уни туманда жорий этиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Бу ташриф Бағдод туманида қишлоқ хўжалиги, айниқса пахтачилик соҳасида самарадорликни ошириш ва замонавий илғор тажрибаларни жорий этишга хизмат қилади.