Бағдод туманида аҳолини сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш, шу орқали маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида маҳаллаларда мол боқишга ихтисослашган тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Зотдор қора молларни бир жойда парваришлаш ва уларни ветеринария қоидалари асосида боқиш жараёнларида туман Ветеринария бўлими ходимларининг ҳиссаси беқиёс.
Бўлим бошлиғи Ғайратжон Ҳўжамқулов шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди ва “Бағдод” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қашқар маҳалласида яшовчи Аббосжон Абдуллаевнинг ўз уйи ҳовлисида ташкил этган кичик ферма фаолияти билан танишди.
Фермада зотдор қора моллар учун қулай шароит яратилган бўлиб, уларга тўғри озуқа бериш, ветеринария хизмати ва парвариш ишлари мунтазам йўлга қўйилган. Натижада фермер нафақат оиласи эҳтиёжини қондирмоқда, балки ортиқча маҳсулотни бозорга чиқариш орқали барқарор даромад ҳам топмоқда.